Yo'riqnoma

Nizomiy nomidagi Toshkent Davlat Pedagogika Universiteti Akademik litseyi

Ҳурматли ота-она ёки 9-синф битирувчиси.

Сиз Низомий номидаги ТДПУ академик лицейига ўқишга кириш учун online ариза топширдингиз. Ҳозирги кунда академик лицейларга ўқишга кириш учун ўтказиладиган саралаш имтиҳонлари тартибига бироз ўзгартириш киритилди. Бу йилги саралаш имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан катта сиғимдаги повилонларда ҳамма учун бир вақтда тест шаклида ўтказилиши белгиланди. Тест синовлари Республика бўйича 14 та ҳудудда ташкил этилади. Тест синовларига абитуриент яшаш жойига яқин бўлган ҳудуддан (доимий яшаш жойига яқин) иштирок этиши мумкин. Тест синовлари 2 та блок фанидан ва IQ тестидан иборат. (Тест синовлари бўйича қўшимча маълумот берилади). Абитуриент танлаган лицейлар сонидан қатъий назар фақат бир марта тест синовларида иштирок этади. Тест имтиҳонлари натижалари ўқувчи танлаган академик лицейларнинг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик асосида чиқарилади. Абитуриентлар тест ўтказиладиган бинога фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ДТМ рухсатномаси асосида киритилади. Тест синовлари жорий йил август ойининг 26-28 кунлари ўтказилиши режалаштирилган (қўшимча маълумот берилади).

 Шу сабабли сиздан қисқа муддат ичида (бугундан бошлаб 5 кун) www.litsey.edu.uz порталидан ўз логин паролингиз орқали шахсий кабинетингизга кириб қуйидаги маълумотларни таҳрирлашингиз сўралади. Жумладан,

Шахсий маълумотлар бўлимидан:

Абитуриент шахсий маълумотлари

– фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми (лотин ёзувида киритилиши керак);

– паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома маълумотлари(серияси ва рақами);

– туғилган санаси, миллати, жинси, доимий яшаш жойи;

Эслатма! Абитуриент шахсий маълумотлари паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома маълумотларига мос келмаган тақдирда у тест синовларига қўйилмайди.

 Таълим маълумотлари

– тамомлаган мактаби;

– мактабда ўқиган чет тили (инглиз, немис, француз ва х.к. аттестат бўйича ёзилади);

Эслатма! Чет тили фани бўйича тест топшириқлари шу асосида шакллантирилади.

– мактабни тамомлаган йили;

– тамомлаган таълим тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ биттаси танланади);

– тамомлаган мактаб жойи (вилоят, туман аттестат бўйича).

Боғланиш учун маълумотлар

  • электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами (2 та).

Имтиҳон учун маълумотлар

  • имтиҳон топшириш тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ биттаси танланади).

Эслатма! Тест топшириқлари ўқувчи танлаган имтиҳон топшириш тили асосида шакллантирилади.

Диққат!!! Шахсий маълумотлар бўлимида абитуриентнинг расми jpg ва паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоқнома нусхаси pdf форматда юкланиши керак. Расм расмий шаклда аниқ кўринадиган бўлиши керак.

Абитуриент томонидан ушбу маълумотлар қайта таҳрирлаб бўлинганидан сўнг аризаларим бўлимига ўтилади ва танланган лицейлар йўналишлари бир хил эканлиги текширилади.

Эслатма!!! Абитуриент танлаган лицейлар сонидан қатъий назар ундаги йўналишлар бир хил бўлиши керак. Абитуриент биринчи лицейда бошқа иккинчи лицейда бошқа йўналиш танлаш имкониятига эга эмас.

Асосий эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар:

Абитуриент шахсий кабинетида қўшимча равишда устунлик бўлими шакллантирилган. Ушбу бўлим орқали абитуриент танланган 5 та лицейдан кетма-кетликда устунликни белгилайди. Тест имтиҳонлари натижалари ўқувчи танлаган академик лицейларнинг қатъий кетма-кетлиги бўйича у танлаган устуворлик асосида чиқарилади.  

   👉 Бунда ўқувчи устуворлик сифатида:

🔹 Ҳужжат топширган 5 та академик лицейларни фанлар мажмуаси бир хил бўлган йўналишларни кетма-кетлик асосида белгилайди.

Масалан. Ўқувчи ҳужжат топширган академик лицейнинг аниқ фанлар (иқтисод) таълим йўналишини танласа, қолган танлаган таълим муассасалари йўналишлари ҳам аниқ фанлар (иқтисод) бўлиши керак. Шу билан бирга тест топшириш таълим тилини (ўзбек, рус, қорақалпоқ) ва чет тиллар сифатида (инглиз, немис, француз) тилларидан бирини аниқ кўрсатиш керак бўлади. Агар ўқувчи мактабда инглиз, немис, француз тилларидан бошқа хорижий тилда таҳсил олган бўлса тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак (аттестат).

Устунлик бўлимида фақат ўқувчи танлаган йўналишлар мавжуд лицейлар рўйхати чиқади.

Юқоридаги кўрсатилган вазифалар бажарилгандан кейин ўқувчига ДТМ томонидан тегишли рухсатнома берилади. Агар ўқувчи томонидан шахсий кабинетдаги маълумотлар ўз вақтида таҳрирланмаса у тест синовларида иштирок эта олмайди.

Bog`lanish uchun litsey nomlari va aloqa telfonlari

Т/Р

Litsey nomi

Telefon

1

Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи

71 231-02-34, 71-231-02-45

2

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи

+998977341888 ,+998995192014 ,712784357

3

Андижон давлат университети академик лицейи

+998 90 216 45 71. 225-86-93

4

Андижон машинасозлик институти академик лицейи

93-787-56-92. 93/427-19-34

5

Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи

0365-5651083. 99893-5463672

6

Бухоро муҳандислик-технология институти академик лицейи

99891-921-21-45

7

Гулистон давлат унивеситети академик лицейи

99897 275-80-99. +998 91 5057733

8

Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи

99-878-65-28

9

Жиззах политехника институти академик лицей

93/ 291-05-50

10

Навоий давлат педагогика институти академик лицейи

220-43-26. +99897 322-09-40

11

Наманган давлат университети академик лицейи

93-216-55-99

12

Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейи

99 971 01 77

13

Наманган муҳандислик-технология институти академик лицейи

99894 158-01-20. 93-912-25-19

14

Нукус давлат педагогика институти академик лицейи

(998 61) 229-03-75. (998 93) 920-03-40

15

Самарқанд давлат университети академик лицейи

(93) 352-00-37. 97/ 923-77-46

16

Самарқанд давлат чет тилар институти академик лицейи

97-928-73-71

17

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи

91/ 559-25-66. 91/ 557-99-50

18

Термиз давлат университети академик лицейи

94/ 463-9395. 91/579-59-95. 93/795-81-60

19

Тошкент давлат техника университети академик лицейи

71 246-29-57

20

Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали академик лицейи

22-1-87-33. 94-205-01-11

21

Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейи

+99890 127-29-00. 94-695-39-99

22

Тошкент давлат педагогика университети академик лицейи

255-78-30. 90 9868800

23

Тошкент давлат шарқшунослик институти академик лицейи

224-15-51. 93 552-76-41

24

Алишер Навоий номидагиТошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети академик лицейи

71-253-94-45 71-253-94-36

25

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «»Интернешнл Хаус-Тошкент»» академик лицейи»

71 237 31 70

26

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали академик лицейи

91/460-79-99. 99/557-27-40

27

Тошкент кимё технология институти академик лицейи

224-88-55. 94/663-73-74

28

Тошкент молия институти академик лицейи

97 749 55 74

29

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат иститути академик лицейи

71-253-64-47 (90) 907-19-44

30

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти академик лицейи

91 777-66-70

31

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи

71-252-77-70. 99/866-93-46

32

Урганч давлат университети академик лицейи

+998 99 7751683

33

Фарғона давлат университети академик лицейи

90/ 231-84-01

34

Фарғона политехника институти академик лицейи

(91) 327-00-87

35

Қарши давлат университети академик лицейи

+998936953498

36

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейи

+99890-609-00-11

37

Қорақалпоқ давлат университети академик лицейи

223-59-16 +99897 353-60-77

38

Қўқон давлат педагогика институти академик лицейи

+99890-588-14-21

39

Тошкент давлат аграр университети академик лицейи

260-49-29. 97/735-29-90. 99/488-69-70

40

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали академик лицейи

91/373-13-35

41

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали академик лицей

99/ 903-48-49

42

Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейи

97 915 06 04. 232 09 62

43

Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи

71 214 53 83. 91 797 97 76

44

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали академик лицейи

93-753-07-10

45

Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи

260-35-41 93-386-75-89

46

Тошкент фармацевтика институти академик лицейи

(71) 230-51-07 (91) 166-97-79

47

Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи

269-39-91. 93-591-89-23

48

Андижон тиббиёт институти академик лицейи

«911

49

Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи

(93)-383-13-92 (365)-223-56-93

50

Самарқанд давлат тиббиёт институти академик лицейи

+998 94 1875582

51

Тошкент ахборот технологиялари университети академик лицейи

71 2350369, 99 8761595

52

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали академик лицей

(75) 224-07-35.(90) 425-34-69

53

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали академик лицейи

93 367 55 77

54

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи

93/ 990-81-05

55

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали академик лицейи

(99) 999-72-12

56

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали академик лицейи

(62) 223-20-31. 97/512-14-18. +998975286776 . +998999680565

57

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей

+99871-241-72-44, +99871-241-75-54, +99871-241-57-44

58

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицейи

+998 90 9574696, 71 244 84 19

59

Тошкент архитектура-қурилиш институти академик лицейи

248-35-71 93-569-19-70

60

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти академик лицейи

93 225 35 45. 237 13 45

61

Тошкент транспорт университети академик лицейи

270-35-01. (94) 635-71-47

62

Тошкент темир йўл муҳандислари институти академик лицейи

299-04-80.(91) 164-34-71

63

Навоий давлат кончилик институти академик лицейи

93-312-48-80. 22-3-16-64

64

И.М.Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали академик лицейи

295-77-31. 99/849-82-04

65

Тошкент шахридаги Турин политехника университети академик лицейи

71 246-55-23. +998 97 4433952

66

Тошкент Халқаро Вестминстер университети академик лицейи

+998 (71) 238-74-27 , +998 (71) 238-74-31

67

Toshkent kimyo-texnologiya instituti Yangier filiali akademik litsey

98-260-03-83

68

Toshkent davlat texnika universiteti Olmaliq filiali akademik litseyi

+998 99 7236784

69

Toshkent davlat agrar universiteti Termiz filiali akademik litseyi

+998900710084

arizani to'ldirish

BIZNING IJTIMOIY TARMOQLARIMIZ

2

Kafedralar

17

Guruhlar

416

O’quvchilar soni

33

O’qituvchilar

67

Umumiy xodimlar